Креспо Бразилия жамоасини бошқаради

Mirjalol Normatov
13 фев 2021, 00:55
Аргентина термасининг собиқ ҳужумчиси Эрнан Креспо Бразилияда ишлайди.

Журналист Сезар Луис Мерлонинг ёзишича, мутахассис "Сан-Паулу" бошқарувини қўлига олади. Клуб у билан 2 йиллик шартнома имзолайди.

Ушбу жамоа Бразилия чемпионатида 34 турдан кейин 59 очко жамғарган ҳолда 4-ўринда бормоқда.

45 ёшли Креспонинг сўнгги иш жойи Аргентинанинг "Дефенса ва Хустисия" жамоаси бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›