Крауч: "МЮнинг ҳозирги таркиби охирги 30 йилдаги энг ёмони"

Alisher
23 янв 2020
"Ливерпуль" собиқ форварди Питер Крауч "Манчестер Юнайтед"нинг АПЛ доирасидаги уйдаги ўйинда "Бёрнли" (0:2)га ютқазиб қўйганига изоҳ берди.

"Энг ақлдан оздирадиган жойи шундаки, "Манчестер Юнайтед"нинг таркиби "Ливерпуль"никидан 100 миллион фунтга қиммат. Ким сотиб олади бу футболчиларни?

Менимча, бу охирги 30 йилдаги энг ёмон таркиб. "Бёрнли"га қарши ўйинда ким захирада ўтирганини кўринг. Бу жуда қайғули ҳолат", - дейди Крауч.

"Манчестер Юнайтед" АПЛда 24 турдан сўнг жадвалда 5-ўринни эгаллаб турибди.


AlisherМуаллиф
Манба: BT Sport