Крауч: "Де Брёйне - энг зўри, бироқ совринни Салоҳ олади"

Mirjalol Normatov
31 мар 2018, 10:33
"Сток Сити" ҳужумчиси Питер Крауч "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брёйненинг ўйинлари ҳақида гапирди.

"Кевин АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлишга лойиқ. Унга қарши бу мавсумда икки марта ўйин ўтказдим, "Манчестер Сити" бизни 7:2 ҳисобида ютганида у ўйиннинг энг яхшиси бўла олганди. У мавсумнинг биринчи ярмини ажойиб тарзда ўтказди. Агарда овоз бериш бўлса, Кевинга овоз берардим, бироқ совринни барибир Салоҳ олади", - деди Питер.


Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: euro-football.ru