UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53"Ямалга икки баравар кўпроқ эътибор қаратамиз" — Симоне Инзаги  0 12:25Кьеза жамоадошларидан 1 ҳафта кечроқ Англия чемпиони бўлди  0 11:57Гвардиола аргентиналик иқтидорни "Барселона"дан тортиб олмоқчи  2 11:31ОФК келаси U-17 Осиё чемпионатлари мезбонини маълум қилди  12 11:10“Реал“ Трентни клублар ўртасидаги ЖЧда иштироки учун “Ливерпул“га қанча пул таклиф қилгани маълум  3 11:00Суперлига футболчилари ЕЧЛ финалчиларини тахмин қилди  12 10:45“Арсенал“ футболчиси фаолиятини Бразилияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  1 10:22“Байер“ бош мураббийлигига номзодлар маълум қилинди  2 09:59Карло Анчелотти “Реал“ билан келишиб олди  4 09:37Пролига. Бугун 5-тур давом эттирилади  0 09:10“Рома“ тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:48“Ал Ҳилол“ супер футболчи билан музокараларни бошлади  4 08:16Sofascore. Азизжон Ғаниев кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:50Довбик Шомуродов ҳақида фикр билдирди  17 07:25Трент “Реал“да қанча ишлаб олиши маълум  11

"Краснодар"нинг олти футболчиси ўз мамлакатларининг терма жамоасига чақирилди Янгиликлар

"Краснодар"нинг олти футболчиси ўз мамлакатларининг терма жамоасига чақирилди

"Краснодар"нинг олти футболчиси 2015 йил март ойининг охирида ФИФА куни доирасида ўз мамлакатларининг терма жамоаларига чақирилди.

Марказий ҳимоячи Андреас Гранквист Швеция терма жамоасига чақирилди, унинг жамоаси Евро-2016 саралашининг навбатдаги учрашувида Молдавияга қарши баҳс олиб боради, кейинроқ эса Эрон билан ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Яна бир ҳимоячи Рагнар Сигурдссон Қозоғистон терма жамоасига қарши Евро-2016 саралаш ўйинларида Исландия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Улар бир неча кундан сўнг ўртоқлик учрашувида Эстония меҳмони бўлишади.

"Шаҳарликлар"нинг навбатдаги ҳимоячиси Александр Мартинович Македонияга қарши Евро-2016 саралаш ўйинлари доирасида Беларусия терма жамоасига чақирилди, бу баҳсдан сўнг беларуслар Габонга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Фабио Капелло Юрий Газинский ва Роман Широковни Черногорияга қарши кенгайтирилган таркибга киритди. Евро-2016 саралаш баҳсидан сўнг Россия терма жамоаси Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Русларнинг якуний таркиби кейинроқ эълон қилинади.

Ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов эса Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беришга йўл олади. Аҳмедов Сеулда Жанубий Кореяга қарши, Токиода эса Японияга қарши ўртоқлик учрашувларида ўз юрти шарафини ҳимоя қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика