

Ягона гол 16-дақиқада Лука Жоржевич томонидан урилди. 56-дақиқада Шарль Каборе четлатилганидан сўнг, краснодарликлар бир киши кам бўлиб ҳаракатланишди.
"Краснодар" кетма-кет учта мағлубиятга учради (олдинроқ, жамоа Россия Кубогида "Томь"га ва РФПЛда "Зенит"га мағлуб бўлган). Бундай воқеа сўнгги маротаба 3 йил олдин - 2014 йилнинг ёзида содир бўлган. Ўшанда "шаҳарликлар" "Крилья Советов", "Мордовия" (РФПЛ) ва "Вольфсбург"га (Европа лигаси) таслим бўлишган.



