

Клуб расмий сайтининг бош саҳифасида ўтказилаётган сўровномада 19 нафар футболчига овоз бериш мумкин. Улар орасида ўзбекистонлик Одил Аҳмедов ҳам бор. Сўровномада иштирок этишни истаганлар "Краснодар" клуби расмий сайтига (http://fckrasnodar.ru/) ташриф буюришлари мумкин.
Ҳозирча Одил Аҳмедов сўровномада тўртинчи ўринда бормоқда. Фёдор Смолов, Павел Мамаев ва Андреас Гранквист каби футболчилар ҳозирча кўп овоз олишган.



