Коваленко бошқарган учрашувда "Насаф" "Бунёдкор"дан устун келган. Анъана такрорланадими?

7 июн 2015, 07:34
Олий лиганинг 12-туридан ўрин олган марказий учрашув – “Бунёдкор” – “Насаф” баҳсини тошкентлик ФИФА рефереси Валентин Коваленко бошқариб боради.

Унга қанотларда Маъмур Саидқосимов ва Ҳусниддин Шодмонов кўмаклашишади. Захира ҳаками Олим Тўйчибоев.

Таъкидлаш жоизки, “Насаф” футболчилар  2013 йилда илк марта “Бунёдкор” устидан Олий лига доирасида илк ғалабани тантана қилган. Ушбу учрашувни ҳам айнан Коваленко бошқарган. Олий лига-2015 да тошкентлик ҳакам “Насаф” иштирокида битта учрашувни бошқарган ва унда ҳам қаршиликларнинг қўллари билан келган (Олий лига, 3-тур. “Насаф” – “Қўқон-1912” 3:0).
 

Олий лига, 12-тур. 07.06.2015.

“Бунёдкор” – “Насаф”

Ҳакамлар: Валентин Коваленко, Маъмур Саидқосимов, Ҳусниддин Шодмонов, Олим Тўйчибоев.

Назоратчи: И.Мустафин.

ЎзПФЛвакили: Санжар Ризаев.

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” – “Насаф” учрашуви 7 июнь, якшанба куни пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида соат 19:00 да ўтказилади.


Манба: fcnasaf.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›