Ковачич: "Неймар - ажойиб футболчи, бироқ менга "Реал"нинг ҳозирги таркиби ёқади"

Aslanov Jasurbek
19 мар 2018, 20:43
"Реал" ярим ҳимоячиси Матео Ковачич испан журналистлари билан суҳбатда ПСЖ форварди Неймарнинг "қаймоқранглилар" сафига ўтиши ҳақидаги маълумотга изоҳ берди.

"Неймар - ажойиб футболчи, бунга шубҳа йўқ. Бироқ менга жамоамизнинг ҳозирги таркиби ёқади. Доимо муҳим голларни урадиган Роналду Неймардан кам олиши адолатлими? Билмадим. Мен ўз маошим ҳақида бош қотираман ва кўпроқ жамоамиз ҳақида қизиқаман" - дейди Ковачич.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com