Ковач Паварнинг "Бавария"га ўтиши сабабини айтди

Mirjalol Normatov
10 янв 2019
"Бавария" бош мураббийи Нико Ковач "Штуттгарт" ҳимоячиси Бенжамен Паварнинг трансфери ҳақида гапирди.

"У жуда ёш, бироқ жуда тажрибали. Бундеслига ва жаҳон чемпионатининг улкан тажрибаси бор унда. Бенжамен фаолиятида катта бурилиш бўлишини, совринлар ютишни истади. Биз унинг трансферидан мамнунмиз", - деди мураббий.

Павар Мюнхен жамоасига 2019 йилнинг ёзида келиб қўшилганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild