UZ

Сўнгги янгиликлар

15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  6 14:53Эмилиано Мартинес "Челси" ёки "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  4 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  4 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  3 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  6 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  10 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  2 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  2 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  13 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  5 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3

Ковач "Бавария"га ғалаба калитини тақдим этаётган тактикадан воз кечмоқчи эмас Янгиликлар

Ковач "Бавария"га ғалаба калитини тақдим этаётган тактикадан воз кечмоқчи эмас

"Бавария" бош мураббийи Нико Ковач "Аугсбург"га қарши ўйин олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Агарда биз яратилаётган вазиятлардан янада унумлироқ фойдаланишни бошласак, унда бу нарса мени янада бахтлироқ қилади. Айни пайтда мен футболчиларнинг машғулотлардаги иши ва майдонда кўрсатаётган ўйинидан мамнунман», - дея гап бошлади Нико Ковач.

Рафинья ҳақида: «ФИФА кунларидан сўнг футболчи майдонга қайтса жуда хурсанд бўлардим. Вазиятни чигаллаштирмаслик учун шошилмаймиз ва унинг ҳолати ўнгланишини кутамиз. Шундан сўнг унинг ҳолатига аниқ баҳо берамиз».

Хамес ҳақида: «Родригезни мақтамоқчиман. Хамес охирги ўйинларни жуда яхши савияда ўтказганини алоҳида эътироф этиш лозим. Биз муҳим ўйинларда унга ишонишимиз мумкинлигини Хамес исботлади. Унинг яхши жиҳатларидан бири шуки, Хамес доим керак вазиятда тезкор қарор қабул қилади».

Нико Ковач уч ҳимоячили тактик схема ҳақида: «Келажакда биз бу схемадан фойдаланишимиз мумкин. Аммо ҳозирча ғалаба келтираётган услуб ва схемани ўзгартирмоқчи эмасман».

Нико Ковач иккинчи ҳужумчи ҳақида: «Сандро Вагнер яқин ўйинларда албатта ўз имкониятини олади ва биз унга ўйин амалиёти учун вақт ажратамиз».

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика