Коутиньо ёзда "Барселона"ни тарк этмоқчи

Aslanov Jasurbek
29 мар 2019, 18:05
"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириш ҳақида ўйламоқда.

Маълумотларга кўра, 26 ёшли футболчи Бразилия терма жамоасидаги дўстларига бошқа клубга ўтиш ҳақида бош қотираётганини айтган.

Олдинроқ, "Манчестер Юнайтед"га қарши Чемпионлар лигасидаги ўйинлар Коутиньо учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Хавбек 2018 йилнинг январида 160 млн. евро эвазига "Ливерпуль"дан "Барселона"га ўтган эди.

Коутиньо жорий мавсум ЛаЛиганинг 26та учрашувида майдонга тушиб, 4та гол урди ва 2та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport.es