

“Барселона”нинг жиддий қизиқишига сабабчи бўлган 25 ёшли футболчи жорий мавсумда жароҳати боис жамоаси таркибида бирорта ҳам учрашувда иштирок этолмаганди.
Коутиньо Бразилия терма термаси сафида ЖЧ-2018 саралаш босқичи баҳсларида ҳам иккита учрашувда атиги 48 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
“Ливперпуль” устози Юрген Клоппнинг сўзларига кўра, футболчи ўзининг аввалги “форма”сига қайтиши учун бироз вақт керак.
Шунингдек, “Арсенал”дан 40 миллион фунтга харид қилинган Алекс Окслейд-Чемберлен ҳам бугун янги жамоаси таркибида илк машғулотларни ўтказди.




