Коутиньо собиқ жамоасига қайтди

Оқил Абдубарноев
12 июл 2024
Бразилиялик футболчи Филиппе Коутиньонинг янги клуби аниқ бўлди.

Манбанинг хабарига кўра, 32 ёшли ярим ҳимоячи дастлабки клуби — “Васко да Гама”га ижара асосида ўтган.

“Ливерпуль”, “Барселона”, “Бавария” каби номдор клублар шарафини ҳимоя қилган футболчи ўтган мавсумни Қатарнинг “Ал Дуҳайл” жамоасида ижарада ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, Коутиньо Бразилия терма жамоаси сафида 68 та ўйин ўтказиб, 21 та гол урган.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: x.com/@VascodaGama