

"Бешиктош" бразилиялик футболчини ижарага олмоқчи. Туркия жамоаси шартномага футболчини 8 миллион еврога сотиб олиш вариантини киритмоқчи.
Коутиньо ўтган ёздан бери "Астон Вилла"да тўп тепмоқда. Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси муддати 2026 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. 31 ёшли бразилияликнинг трансфер нархи 10 миллион еврога баҳоланмоқда.



