Коутиньо: "Бразилия терма жамоаси ҳар томондан танқидга учрайди"

Aslanov Jasurbek
7 июл 2018, 16:49
Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо ЖЧ-2018 1/4 финалида Бельгиядан учралган мағлубиятдан сўнг (1:2) нималарни ҳис қилаётганини айтиб берди.

"Биз финалгача бормоқчи эдик ва бунинг учун қўлимиздан келган барча ишни қилдик. Энди бизни ҳар томондан танқид қилишади. Ҳаёт давом этади, бу футбол. Хафамиз, чунки тўрт йил аввалгидан яхшироқ ўйнамоқчи эдик. Афсуски, буни уддалай олмадик" - дейди Коутиньо.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal