Коутиньо: "Бавария" худди оиладек, аввалги клубларда бундай эмас эди”
17 сен 2019 00:35
Янгиликлар
Коутиньо: "Бавария" худди оиладек, аввалги клубларда бундай эмас эди”
«Бавария»да ижара асосида ҳаракат қилаётган Филипе Коутиньо мюнхенликлардаги муҳит ҳақида гапирди.
“Кундан-кунга ўзимни жуда яхши ҳис этмоқдаман, мен бахтлиман. Аввалги клубларимга нисбатан «Бавария» худди оиладек. «Ливерпуль»да ҳам муҳит ижобий эди, лекин, бу ерда яхшироқ. Тиаго (Алькантара) португалча сўзлаша олади. У жамоадаги илк кунларимда менга ёрдам берди, айниқса, суҳбат борасида. Немис тили анча мураккаб! Бироқ, уни ўрганишни мақсад қилиб қўйдим. Клубнинг айрим аъзолари ҳам португалчада гаплашади, бу эса фаолиятимни осонлаштиради”, – дейди Филипе.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар