Коутиньо "Барселона"га бразилиялик форвардни сотиб олишни таклиф қилди

Aslanov Jasurbek
18 окт 2018, 11:56
"Барселона" скаутлари ҳужумчи Луис Суарес ўрнини эгаллайдиган форвард қидиришмоқда.

Маълумотларга кўра, бундан хабари бўлган ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо Каталония клуби раҳбариятига "Ливерпуль"дан Роберто Фирминони харид қилишни таклиф қилди. Коутиньо ва Фирмино биргаликда "қизиллар" шарафини ҳимоя қилишган. Айни дамда улар Бразилия терма жамоасида ўйнашади.

"Барселона" Фирминони ёзда клубни тарк этиши мумкин бўлган Луис Суаресга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: El Chiringuito de Jugones