Коутиньо "Барселона"да 14-рақам остида ҳаракат қилади
25 сен 2020 16:13
Янгиликлар
Коутиньо "Барселона"да 14-рақам остида ҳаракат қилади
"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Котиньо "Барселона"да 2020/21 йилги мавсум 14-рақамда ўйнайди.
Олдинроқ Коутиньо ўйнаган 7-рақам ҳужумчи Антуан Гризманнда қолди. Форвард либосидаги рақамни 2020/21 йилги мавсум старти олдидан алмаштирган эди.
Бразилиялик ярим ҳимоячи "Барселона"га 2018 йилда 145 миллион евро эвазига ўтганди. 28 ёшли ўйинчининг "кўк-анорранглилар" билан тузган шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.
Коутиньо ўтган мавсум "Бавария" сафида ижарада ўтказди. Футболчи 38та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 9та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар