Косово терма жамоаси биринчи расмий ўйинда дуранг қайд этди

Narzulla Saydullayev
6 сен 2016, 08:00
Финландия ва Косово терма жамоалари ЖЧ-2018 саралашида дуранг ўйнашди (1:1).

Мезбонлар сафида «Лех» вакили Паулус Араюури ҳисобни очди. Танаффусдан сўнг «Ред Булл» ярим ҳимоячиси Валон Бериша жавоб тўпини киритди.

Бу ўйин Косово терма жамоаси учун тарихдаги биринчи расмий ўйин бўлди. Косово терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионати саралашида иштирок этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia