

"Насаф" кучли характерга эга клуб ҳисобланади. Биринчи турда ушбу жамоа иродали ғалабани қўлга киритгани ҳам буни исботлаб турибди. Лекин биз эртага фақат ғалаба йўлида ҳаракат қилишни мақсад қилганмиз. Гуруҳдаги ҳолатимизни яхшилаб олишимиз даркор. Ўйлайманки, стадион мухлислар билан тўлиб тошади ва мухлислар бизни қўллаб-қувватлашади. Уларнинг қўмаги бизга зарур", дейди "Ал Аҳли" бош мураббийи Космин Оларио.



