UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Суперлига. "Андижон" - "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 18:58Суперлига. "Сўғдиёна" – "Хоразм". Таркиблар маълум  0 18:44"Реал" Мбаппе касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берди  1 18:16Расман: "Сурхон" россиялик ҳужумчи билан хайрлашди  0 17:52Breaking! Аббос Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди  12 17:36"Бухоро" – "Шўртан" учрашуви нейтрал майдонда ўтади  3 17:15Breaking! Ўринбоев фаолиятини Бельгияда давом эттиради  14 17:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. 1-турнинг барча натижалари битта саҳифада  1 16:56"Бунёдкор" пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозониб, "Қўқон-1912"ни мусобақадан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:38Расман: Футзал Олимпия ўйинларига киритилди  6 16:21Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси қачон очилади?   14 16:15ЦСКА собиқ ҳужумчиси қамоқдан озод этилди  0 15:47"Футбол олами". "Динамо", "Бунёдкор" ва "Шўртан" дастлабки чорак финалчилар  0 15:39Гвардиола: "Кейинги учрашувда 10 нафар янги ўйинчи майдонда бўлади..."  5 15:15"Ливерпуль" швециялик ҳужумчи учун 100 млн фунт таклиф қилмоқчи  4

Космин Оларио: "Эртага гол уришга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Космин Оларио: "Эртага гол уришга ҳаракат қиламиз"

Эртага "Насаф" - "Ал Аҳли" жамоалари ўртасида ОЧЛнинг 4-тур учрашуви бўлиб ўтади.

Айни пайтда "Насаф" Марказий стадионининг мажлислар залида икки жамоа бош мураббийлари ўртасида матбуот анжуманига ҳозирлик кўриляпти.

"Насаф" иштирокидаги ўйинни ёритиш учун, сайтимиз вакиллари Нодирхўжа Юлдашев ва Шаҳбоз Беғамов ҳам Қаршига сафар қилишган. Бугунги матбуот анжуманини тўғридан-тўғри сайтимизда ўқиб боринг.

Дастлаб, "Ал Аҳли" бош мураббийи Космин Оларио ва футболчиси Исо Аҳмад тадбирда қатнашдилар. Бизникилардан Рўзиқул Бердиев ва Элдор Суюнов қатнашадилар.





"Аввало бизни жуда чиройли кутиб олганликлари учун "Насаф" футбол клубига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Профессионал жамоа эканлиги кўриниб турибди. Эртага бизни қизиқарли ўйин кутиб турибди. Жамоа яхши шакилланган ва тартиб билан ўйнай оладиган жамоалар сирасига киради. Эртанги ўйиндаги ғалаба икки жамоа учун ўта муҳимлигини яхши билиб турибмиз, шундай экан икки жамоага ҳам қийин бўлади", - дейди Космин Оларио.

Исо Аҳмад эса Қаршига фақат ғалаба учун ташриф буюрганлигини такидлаб ўтар экан, мураббий бу борада керакли кўрсатмаларни берганлигини такидлаб ўтди.

- Жаноб мураббий, таркибингизда йўқотишлар борми?
- Сафимизда йўқотиш йўқ.

- Йўқотиш йўқ деб айтаяпсиз, Исмоил Ал Ҳаммади, Ҳумеид Салмин ҳамда дарвозабон Мажид Носир эртага ўйнай олмайдилар. Булар сиз учун йўқотиш эмасми?
- Йўқотиш, лекин уларни ўрнини боса оладиган ўйинчиларимиз етарлича.





- Жамоа гуруҳдан чиқа олмаса, бу сизнинг фаолиятингизга таъсир ўтказадими?
- Менимча йўқ, чунки биз чемпионатда чемпионлик учун кураш олиб бораяпмиз. Асосий эътиборни кейинчалик шунга қаратамиз.

- Биринчи ўйинда ҳам ғалаба учун майдонга тушганингиз табиий, аммо бунга нима ҳалақит қилди?
- "Насаф" жуда яхши ҳимояланди. Ўйин давомида биз кўпроқ ҳужум қилдик, тўплар нисбати ҳам бизнинг фойдамизга 60/40  бўлди. Эртага ҳам шу темпмда ўйнаймиз ва бу сафар гол уришга ҳаракат қиламиз.

- "Насаф" сафидаги қайси футболчини алоҳида ажратиб кўрсатган бўлар эдингиз? (савол футболчига)
- Жамоанинг 17 рақамдаги сардори (Артур Геворкян)ни алоҳида такидлаб ўтган ҳолда, жамоанинг асосий кучи бирдамликда эканлигини такидлаган бўлардим. Клуб ўйинида жамоа бош мураббийининг иши кўриниб турибди.

- Жамоа БААдаги ўйинда Артур Геворкянга нисбатан атайин қўпол ўйнагандек кўринди?
- Йўқ, ундай эмас. Футболчингиз ўйиндаги оддий эпизодда жароҳат олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика