UZ

Сўнгги янгиликлар

21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  0 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  1 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  1 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  1 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  4 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   3 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  1 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  3 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  2 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  2 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  9

Космин Оларио: "Биз охирги уч ўйинда уч очкони қўлга киритишни хоҳлагандик ва буни уддаладик" Янгиликлар

Космин Оларио: "Биз охирги уч ўйинда уч очкони қўлга киритишни хоҳлагандик ва буни уддаладик"

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Ал Аҳли" бош мураббийи Коcмин Оларио ва дарвозабон Мажид Носир саволларга жавоб қайтаришди.

Коcмин Оларио: - Муҳим бир паллада турибмиз. Эртанги ўйин қандай ўтишини билмадим-у, лекин биз гуруҳдан чиқишга ҳақлимиз. Буни аввалги ўйинларда ҳам исботладик. Мен футболчиларимга ишонаман, улар кейинги босқич масаласини ҳал эта олишади. Ҳозирча 8 очко тўпладик, икки йил олдин ҳам шунча очко тўплаб гуруҳдан чиққандик. Лекин бу йил нима бўлишини билмайман.

Ўйлайманки, бизда гол уриш имконият бўлади ва бундан фойдаланамиз. Тошкентдаги баҳсда яхши ҳаракат қила олмагандик. У ерда ўйинни 0:1дан бошлагандик, қолаверса Асамоа Гьян жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Лекин эртага бундай бўлмайди деб умид қиламан.

Охирги учта ўйинни дуранг билан якунладик. Нима учун? Чунки биз охирги уч ўйинда уч очкони қўлга киритишни хоҳлагандик ва буни уддаладик. Албатта, бу ҳазил.

Мажид Носир: - Ўз мухлисларимиз қаршисида ютқазиб қўйишни хоҳламаймиз. Мақсадимиз - эртага ижобий натижа қайд этиб, кейинги босқичга чиқиш.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика