«Кўршапалаклар» «ўрдакча»ни сотиб олишмоқчи

Narzulla Saydullayev
19 янв 2014
«Валенсия» «Коринтианс» ҳужумчиси Алешандре Патога қизиқиб қолишди.
Испания клуби Пабло Освальдо («Саутгемптон») ва Мирко Вучинич («Ювентус») каби ҳужумчиларга ҳам эътибор қаратган. Бироқ 24 ёшли бразилиялик ҳужумчи варианти энг маъқули.

«Коринтианс» агар яхши таклиф бўлса Патони сотишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, «ўракча» лақабли футболчи бир йил олдин «Милан»дан «Коринтианс»га 15 миллион евро эвазига ўтганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru