UZ

Сўнгги янгиликлар

14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  1 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  0 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  0 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  5 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  2 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  4 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  22 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  11 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  10

Коронавирус туфайли А Серия етакчилари еврокубокларда азият чекишади Янгиликлар

Коронавирус туфайли А Серия етакчилари еврокубокларда азият чекишади

Айни дамда коронавируснинг асосий ўчоғларидан бири - Италия.

Касалланганлар сони 7900 кишидан ошиб кетди, 450 киши вирусдан вафот этди.

Бу воқеалар фонида Европа топ чемпионатлари орасида италияликлар биринчилардан бўлиб лига баҳсларини тўхтатишга қарор қилишди. Умумий қилиб ҳисоблаганда А Сериянинг ҳар бир турида стадионларга 800 минг киши ташриф буюради, шу сабабли чемпионат тўхтатилиши ҳайрон қоларли воқеа эмас.


"Ювентус" ҳамда "Интер" ўртасидаги учрашув мухлисларсиз ўтди. Криштиану Роналду "кўринмас мухлислар"га беш ташлаб, кайфиятни кўтаришга ҳаракат қилганига қарамай, ўйин ҳудди ўртоқлик учрашувидек ўтди. Футболчи ва мураббийларнинг ҳар бир сўзи эшитилиши - ноодатий ҳолат.


Ҳозир А Серия раҳбарияти ҳеч нарса қила олмайди, чунки вазиятга давлат раҳбариятидагилар аралашган. Италия бош вазирининг шахсан ўзи чемпионат тўхтатилгани ҳақида эълон қилди:


"Бошқа кута олмаймиз. Рақамлар касалланганлар ва вафот этаётганлар сони ошиб бораётгани ҳақида гапирмоқда. Италия фойдасини кўзлаб баъзи ёқимсиз қарорларни қабул қилишимиз керак. А Серия ва бошқа спорт тадбирлари тўхтатилади. Мухлислар буни қабул қилиши керак" - дейди бош вазир.


Сана ҳақида тўхталадиган бўлсак, учрашувлар камида 3 апрелгача ўтказилмайди. Италия клублари еврокубокларда нима қилишни билмай, боши қотган. Масалан, "Ювентус" кейинги сешанба куни Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашуви доирасида "Лион"ни қабул қилади. Ҳозирча бу борада аниқлик киритилмаган, аммо катта эҳтимол билан ўйин мухлисларсиз ўтади ёки Туриндан ташқарида бўлади. Энг ҳайратланарли натижа - Франция жамоасининг техник ғалабаси бўлади, аммо УЕФА бу ишга қўл урмаса керак.


Италия клублари уй учрашувларини ўзида ўтказиш масаласини ҳал қилган тақдирда ҳам италияликлар Европада энг кўп азият чеккан клублар бўлишади. Чемпионат тўхтатилгани туфайли улар футболчиларнинг формасини бир ритмда сақлаб тура олишмайди. Италия клублари фақат чет элда ўтказиладиган ўртоқлик ўйинларидан умид қилишлари мумкин.


Яна бир муаммо - А Сериянинг қолган ўйинлари нима бўлади? Чемпионат 3 апрелдан давом этади десак ҳам тақвимни суриш қийин ва лига баҳслари майнинг охиригача якунланмайди. Чемпионат ўйинларини бир неча ҳафтага узайтириш қарори ҳақида ўйлаш нотўғри, чунки бу йил ёзда Европа чемпионати ўтказилади.


Умуман олганда, ҳозирча саволлар кўп, аммо тез орада жавоблар пайдо бўлиши керак. Албатта, хавфсизлик биринчи ўринда, бироқ Италия клублари, мухлислари жуда хафа бўлиши аниқ.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика