

Бу ҳақда Мадрид клуби расмий сайти хабар бермоқда. Футболчининг тести мусбат натижани кўрсатган, у ҳозир уйида ва машғулотларга бормаяпти. Диас эндиликда ЧЛ доирасидаги "Ман Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Қайд этиш керакки, ўйинчи ўзини яхши ҳис қилмоқда. Ўтган ҳафта Испанияда COVID-19'нинг янги тўлқини авж олди.
Мариано Диас жорий мавсум "Реал" сафида жами 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.



