Koronavirus Info. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 65 нафарга етди

Narzulla Saydullayev
26 мар 2020, 11:03
Телеграмдаги расмий "Koronavirus Info" каналидаги энг муҳим хабарларни тақдим этиб борамиз.

Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони яна бештага ошиб, 65 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу инфекция Саудия Арабистонида Умра сафарида бўлиб қайтган фарғоналик беморнинг турмуш ўртоғи, икки нафар фарзанди ва келинида аниқланган. Улар айни вақтда Фарғонадаги юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Яна бир бемор Тошкент вилоятидан бўлиб, айни пайтда у Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанмоқда.


#уйдақолинг

#ваҳимасизкарантин

Koronavirus Info. Нима учун тиббиёт муассасаларида телефон воситалари олиб қўйилмоқда?

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia