UZ

Сўнгги янгиликлар

08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  1 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  7 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  5 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  4 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  105 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Нефтчи"га мағлуб бўлди, "Машъал" эса "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0

Koronavirus Info. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 1582 нафар, соғайганлар эса 261 нафарга етди Янгиликлар

Koronavirus Info. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 1582 нафар, соғайганлар эса 261 нафарга етди

Телеграмдаги расмий "Koronavirus Info" каналидаги энг муҳим хабарларни тақдим этиб борамиз.

2020 йил 20 апрель соат 14:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1582 нафарни ташкил қилмоқда.

Андижон вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирусга чалинган яна 2 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Тузалганлардан бири, 39 ёшли аёл Хўжаобод туманидан бўлса, иккинчиси 51 ёшли аёл Андижон шаҳридан. Ҳар икки бемор ҳам коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни ютириб олишган.

Бухорода 11 нафар бемор бутунлай соғайди
Шифо топганларнинг барчаси жорий йил 25 март куни чартер рейс билан Россиядан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган.

Улардан 10 нафари эркак, 1 нафари аёл. Беморларнинг 4 нафари Қашқадарё вилоятидан, 2 нафари Фарғона вилоятидан, Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан эса 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.

Пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 2 нафар бемор буткул соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Соғайганлардан бири 19 ёшли қиз Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

Иккинчи бемор эса Россиядан чартер рейс орқали Тошкентга олиб келинган ва карантинга олинган эди.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан коронавирус инфекциясига чалинган 21 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Соғайганларнинг 13 нафари чартер рейс орқали Туркиядан Тошкентга келишган бўлиб, “Ботаника” санаторийси ҳамда Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган эди.

Қолган 8 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Беморлардан 5 нафари эркак, 16 нафари аёллардир. Улардан 13 нафари пойтахтимиздан, 6 нафари Тошкент вилоятидан, Фарғона ва Навоий вилоятларидан эса 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 57 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 5 ёшда.

Ўзбекистонда коронавирусдан тўлиқ тузалганлар сони — 261 нафарга етди.



#уйдақолинг

#ваҳимасизкарантин

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика