Koronavirus Info. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 100дан ортди, яна бир эркак вафот этди

Narzulla Saydullayev
28 мар 2020, 10:15
Телеграмдаги расмий "Koronavirus Info" каналидаги энг муҳим хабарларни тақдим этиб борамиз.

Айни вақтгача мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 16 тага ошиб, 104 нафарни ташкил этмоқда.

Уларнинг 6 нафари 26 март куни Москва–Тошкент чартер рейси орқали олиб келинган ва карантинга олинганлар, 7 нафари ҳам 26 март куни Истанбул–Тошкент чартер рейси орқали олиб келинган ва карантинга олинганлар орасидан ҳамда 3 нафари беморлар билан мулоқотда бўлганлар орасидан аниқланган. Шунингдек, охирги кун давомида 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.


#уйдақолинг

#ваҳимасизкарантин

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›