UZ

Сўнгги янгиликлар

01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  8 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  30 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  13 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

Кореялик дарвозабон: "Яна пенальтилар серияси бўлганда, барчаси худди шундай тугарди" Янгиликлар

Кореялик дарвозабон: "Яна пенальтилар серияси бўлганда, барчаси худди шундай тугарди"

Осиё кубоги нимчорак финалидан ўрин олган Саудия Арабистони ва Корея Республикаси ўртасидаги драматик ўйиндан сўнг, учрашувнинг энг яхши футболчиси, корейслар дарвозабони Жо Хён Ву ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё кубогининг икки кучли жамоалари ўртасидаги ўйин пенальтилар сериясигача борди ва унда Корея Республикаси ғалаба қозонди. Серияда иккита пенальтини қайтарган Корея Республикаси дарвозабони Жо Хён Ву бу ғалабага ўзига бўлган ишонч сабаб бўлганини айтди.

"Бунинг барчасига ишонч сабаб бўлди. Мураббий жамоага ишонч берди. У ўйиндан олдин ёнимизга келди ва ўз кучимизга ишонишимиз кераклигини таъкидлади. Айнан шу маслаҳатлар ўз самарасини берди. 

Пенальтилар сериясида ўзимга бўлган ишонч ўта юқори эди. Кейинги босқичга чиққанимиздан шунчаки бахтлимиз. 

Ўзига бўлган ишончга машғулотлар орқали эришилади. Биз жуда кўп вақтимизни пенальтилар сериясига тайёрланишга сарфладик. Сериядаги муваффақиятли ҳаракатларимда термамизнинг дарвозабонлар бўйича мураббийининг ҳиссаси катта. У ёнимга келди ва "Ўзингга ишон. Қандай қарор қабул қилишингдан қатъий назар, бу ишни ишонч билан бажар", деди. Мен айнан шундай қилдим. Яна пенальтилар серияси бўлганда, барчаси худди шундай тугарди", -дейди Жо Хён Ву.

Маълумот учун, Корея Республикаси Осиё кубоги чорак финалида Австралияга қарши баҳс олиб боради. 

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика