

Унда ўзбекистонлик Рустам Aшурматов ҳаракат қилаётган "Канвон" жамоаси ҳамда Жамшид Искандеров фаолият олиб бораётган "Сеонгнам Ильва" жамоаси ўз ўйинларини ўтказишди.
"Сеонгнам Ильва" жамоаси ўз майдонида "Ульсан Хёндэ"ни қабул қилиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувдаги ягона голни Донг-Лун Ли 27-дақиқада урди. Ҳамюртимиз Жамшид Искандеров 2-бўлимнинг аввалида Санг-Ҳун Манинг ўрнига майдонга тушди.
"Канвон" жамоси эса "Сеул" меҳмони бўлди ва 0:1 ҳисобида ғалаба эришди. Ўйиндаги ягона гол пеналтидан, 83-дақиқада Му-Ёл Го томонидан урилди. Рустам Aшурматов ўйиннинг 67-дақиқасида Се-Ге Шиннинг ўрнига майдонга тушди. У 87-дақиқада сариқ карточка билан жазоланди.
Aйниқвақтда "Сеонгнам Ильва" жамоаси турнир жадвалида 7 ўйиндан сўнг 11 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди. "Канвон" жамоаси эса 7-турдан кейин 8 очко билан 7-поғонада жойлашган.



