Конте "Тоттенхэм"нинг янги мавсумдаги мақсадларини айтди

Mirjalol Normatov
21 июл 2022, 00:52
"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте жамоанинг янги мавсум учун мақсадлари ҳақида гапирди.

"Мақсад - рақобатбардош жамоа бўлиш. Бошқа жамоалар "Тоттенхэм"нинг ўйинини кўриб, завқ олишини истайман. Менимча, жамоам ёш. Улар яна 4-5 мавсум давомида "Тоттенхэм" таркибида ўйнай олади. Биз келажак учун пойдевор яратяпмиз. Қадам ва қадам ривожланиб, муҳимроқ бўлган нарсалар учун курашишда давом этамиз", - деди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" келаси мавсумда ЕЧЛда иштирок этади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›