Конте "Тоттенхэм"дан кетса, Манчини бош мураббий этиб тайинланиши мумкин
30 апр 2022 17:33
Янгиликлар
Конте "Тоттенхэм"дан кетса, Манчини бош мураббий этиб тайинланиши мумкин
Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
Агар Лондон клубини Антонио Конте тарк этган тақдирда, 57 ёшли италиялик "Тоттенхэм"нинг шорт-листида бор. Рўйхатда шунингдек "Брайтон" устози Грэм Поттернинг ҳам исми қайд этилган.
Манчини бунга қадар АПЛда ишлаган. У "Манчестер Сити"ни 2009-2013 йиллар давомида бошқарган ва Англия чемпионига айланган.
Контенинг "шпорлар" билан шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар