Конте “Тоттенхэм”даги дебютидан сўнг нималар деди?

Eldor Akmurzayev
5 ноя 2021
ЕКЛ 4-турида “шпорлар” ўз майдонида “Витесс”ни 3:2 ҳисобида таслим этди. Бу Антонио Конте учун “Тоттенхэм” бошқарувидаги илк учрашув бўлди.

“Ақлбовар қилмас ўйин. Одатда менга бундай учрашувлар ёқмайди. Бу каби баҳсларда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Биз ғалаба қозонишимиз керак эди ва шундай ҳам бўлди.

3:0 ҳисобида олдинда бораётгандик, аммо кейин 2 та гол ўтказиб юбордик ва улар бўлмаслиги ҳам мумкин эди. Четлатишдан кейин бизда муаммолар пайдо бўлди. Бундай қийин шароитда ғалаба қозониш жамоа ва футболчилар учун ижобий ҳолат. Улар ўзига бўлган ишончни оширишлари керак, кўп меҳнат қилишлари лозим. Муаммо эса бунга керакли вақтни топишда. Кейинги ўйинга қадар 2 кунимиз бор, шундан сўнг эса терма жамоалар йиғини сабаб танаффус юзага келади.

Албатта, ривожланишда давом этишимиз керак. Кўп жиҳатлар устида ишлашимиз зарур – ҳам тактик ҳам жисмоний. Меҳнатдан қўрқмайман ва биламанки, фақат унинг ёрдами билан муҳим мақсадларга эришиш мумкин”, дейди Конте.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: BT Sport