Конте мураббийлик фаолиятидаги энг яхши футболчилардан бири кимлигини айтди

Eldor Akmurzayev
12 май 2020, 19:30
"Челси” собиқ устози Антонио Конте франциялик ярим ҳимоячи Н'Голо Канте ҳақида фикр билдирди.

“Менимча, Канте майдон марказининг исталган позициясида ўйнай олади. Биз ўзгача, топ футболчи ҳақда гапирмоқдамиз.

У тўп билан шу каби усиз ҳам ажойиб. Агар жамоангизда Н'Гола бўлса, унда рақибга қараганда битта кўп ўйинчи бор деб ҳисоблашингиз мумкин.

У доимо табассум қилади. Канте жуда самимий йигит. У мураббийлик фаолиятимдаги энг яхши футболчилардан бири”, дейди италиялик мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Goal