Конте Осимхен борасидаги хабарни тасдиқлади ва қаттиқ жавоб берди
01 сен 2024 17:50
Янгиликлар
Конте Осимхен борасидаги хабарни тасдиқлади ва қаттиқ жавоб берди
"Наполи" бош мураббийи Антонио Конте ҳужумчи Виктор Осимхен ушбу мавсум А Серияда ўйнамаслигини тасдиқлади.
"Энди ҳеч ким асосий таркибга қайтмайди. Лойиҳадан ташқаридаги футболчилар ташқарида қолаверади. Биз ўз танловимизни аниқлаб олдик ва биргаликда бир йўналишда ишламоқдамиз", - деди мураббий Фабрицио Романога.
Маълумот учун, жамоадан кетишни очиқ-ойдин айтганидан кейин Осимхен "Наполи"нинг А Серия учун қайдномасидан чиқариб юборилди. Бироқ у жамоадан кета олмади. Трансферлар ойнаси якунига қадар у "Челси"га ўтиши керак эди. Бироқ томонлар молиявий томондан келиша олишмади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар