Конте "Наполи"ни бошқармайди. Мураббий яқин орада ишга қайтиш ниятида эмас
12 окт 2023 00:46
Янгиликлар
Конте "Наполи"ни бошқармайди. Мураббий яқин орада ишга қайтиш ниятида эмас
Антонио стресслардан сўнг қайта тикланиб олишни мақсад қилган.
Таниқли мураббий Антонио Конте мураббийлик фаолиятига ҳали бери қайтмоқчи эмас. Аввалроқ, уни "Наполи" бош мураббийи бўлиши ҳақидаги хабарлар тарқалганди.
Конте ўзининг ижтимоий тармоқларлаги саҳифаларида ҳали бери ишга қайтмоқчи эмаслигини маълум қилди.
"Менинг номимни гранд клублар билан боғлашаётганини эшитиб қоляпман. Бу миш-мишлар асосга эга эмас. Қайтараман, ҳозир менда фақатгина оилам билан вақт ўтказиш мақсади бор", -деб ёзади Антонио Конте.
Таниқли инсайдер Жанлуки Ди Марционинг хабар беришича, Конте молиявий сабабларга кўра эмас, балки ўз шахсий сабабларига кўра "Наполи" таклифини рад этган. Мураббий қаттиқ стресс жараёнидан сўнг, ўзига келиб олишни мақсад қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар