

"Йигитлар кучли рақибни таслим этиш учун бор кучини ишга солишди. Германияга пенальтилар сериясида мағлуб бўлиш - шармандалик эмас, биз ҳам турнирда қолишимиз мумкин эди. Жамоам эришган натижа билан фахрланаман.
Мен йигитларга баҳо бермоқчи эмасман, бу билан бошқалар шуғуллансин. Бу жамоа билан ҳайратланарли тажрибага эга бўлганимдан хурсандман. Биз барчани Италия терма жамоасини ҳурмат қилишга мажбурладик. Хайрлашмайман, кўришгунча дейман" - дейди Конте.



