Конте «Челси» машғулотида жароҳат олди

Narzulla Saydullayev
31 дек 2016, 11:32
«Челси» бош мураббийи Антонио Конте кечаги машғулотлар вақтида жароҳат олди.

47 ёшли италиялик мураббий футболчилар билан бирга югуриш машқларини бажараётганида оёғида оғриқ сезди.

Контенинг жароҳати у қадар жиддий эмас, шу боис унинг ўзи «Сток Сити» билан ўйинда жамоани захира ўриндиғидан бошқариб туради. Учрашув 31 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk