

"Бизда режа бор. Бу сафар жамоамиз учун осон бўлмайди, формада бўлиб турган футболчиларни танлаш ва учрашув давомида бор кучимизни ишга солишимиз керак. Рақибни яхши ўрганиб чиқдик ва энди қўлимиздан келадиганини амалда кўрсатишимиз лозим. Бошқа йўл йўқ. Режага амал қилиб, имкон бўлганда ҳужумга ўтиб, гол уришимиз шарт.
Бор кучимизни ишга солиб, прессинг уюштиришимиз керак. Агар ғалаба қозонишни истасак, идеал ўйин ўтказишимиз лозим ва бу биз учун жиддий имконият" - дейди Конте.



