

"Осон бўлмайди. Бу яхши футболчиларга эга жисмонан кучли жамоа. "Стэмфорд Бриж"да учрашганимизда улар яхши ўйнашган. Ўша баҳсда 4:2 ҳисобида ғалабага эришганмиз, бироқ иккала жамоа ажойиб ўйин намойиш этган. Улар эртанги баҳсга яхши тайёрланишмоқчи. Бизни қийин тест кутиб турибди.
Тўғрисини айтсам, Англияда рақибга қарши кераклича тайёрланиш қийин, чунки сенда у ҳақида етарлича маълумот бўлмайди. Италияда ҳаммаси бошқача, чунки сен рақибинг ҳақида ҳамма нарсани биласан. Бу ерда рақиб қайси схемада ўйнашини, жароҳатланганлар борлигини билиш қийин. Агар ҳужумкор футбол кўрсатиш ёки прессинг уюштириш ниятида бўлсанг, рақиб қайси схемада ўйнашини билиш муҳим" - дейди Конте.



