UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  6 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  7 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  42 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  62

Конкурс натижалари: Фақат бир киши "Локомотив"нинг таркибини тўғри топибди Янгиликлар

Конкурс натижалари: Фақат бир киши "Локомотив"нинг таркибини тўғри топибди

Тошкент, 14 апрель - Сайтимиз орқали "Локомотив"нинг "Бунёдкор"га қарши асосий таркибини топинг ва "Ал Ҳилол" билан ўйинга иккита чипта ютиб олинг мазмунида мухлислар учун конкурс эълон қилгандик.
Хабарингиз бор, кеча ўйин бўлиб ўтди ва бунда "Локомотив" "Бунёдкор"ни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Расмий сайтимизга конкурс шартларини эълон қилганимиздан сўнг яқин икки кун ичида электрон почтамизга 80га яқин хат келиб тушди. "Локомотив"нинг бошланғич таркибини топишга уринганлар талайгина. Қизиғи шундаки, баъзилар ўз вариантини жўнатаётиб 11талик орасида Фозил Мусаев, Артём Филипосян каби футболчиларни ҳам қўшган. Тўғри, бу ўйинчилар олдин "Локо"да ўйнаган, лекин ҳозир эмас.

Демак, кечаги баҳсда Вадим Абрамовнинг бошланғич таркиби қуйидагича бўлди:
Маъмур Икромов
Шавкат Муллажонов
Сардор Мирзаев
Темурхўжа Абдухолиқов
Лутфулла Тўраев
Жасур Ҳасанов (кичик)
Ислом Тўхтахўжаев
Санжар Шоаҳмедов
Икром Алибоев
Неманья Яничич
Жасур Ҳасанов (катта)

Энди конкурс натижаларини эълон қиламиз. Бизга келган 80га яқин хат орасида 11талик таркибни фақат бир киши тўғри топибди. Тўғри вариант бизга dj.jaspes@gmail.com электрон манзилидан келган. Тўғрисини айтганда, хатларни бирма-бир кўриб чиқаётиб ҳеч ким аниқ таркибни топа олмаса керак деган хаёлга боргандик. Чунки жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов таркибни тез-тез ўзгартириб туришни хуш кўради. Лекин барибир ғолиб топилди. Шундай экан, dj.jaspes@gmail.com орқали бизга хат юборган мухлисимизни ғолиблик билан табриклаб қоламиз. Бу манзилдан бизга яна шундай ёзув келган: Мен Андижондан, умид қиламан навбатдаги ғалабани. 3:1 - менда вариант шу. Бу мухлисимиз ҳисобни топишда салгина адашибди. Ўйин 3:0 ҳисобида якун топди.

Шунингдек, битта футболчига адашганлар ҳам кўпчилик экан. Хусусан қуйидаги почталар орқали юборилган вариантларда фақат битта хатолик бор. Биласизми, кўпчилик кимда адашган? Кўпчилик Марат Бикмаевни асосий таркибга қўйган. Бироқ у кечаги баҳсда захирадагилар қаторидан жой олди. Асосий таркибда эса Темурхўжа Абдухолиқов ўйнади. Битта ўйинчига адашган мухлислар рўйхати:
pastore-1995@mail.ru
pyrelifefoydali81@gmail.com
khalbaevd@gmail.com
aliknuk@mail.ru
abdujamil@mail.ru
boboev_bahodir@mail.ru
ozodov@inbox.uz
jamshid.quramboyev.94@mail.ru
boburmirzo1996@mail.ru
finansist0505@inbox.uz

Шундай қилиб ушбу конкурсимизнинг ғолиби dj.jaspes@gmail.com электрон почтаси соҳиби бўлди. Ваъда қилганимиздек, у кишига 21 апрель куни "Ал Ҳилол" билан бўладиган ўйинга иккита чипта берамиз. Атиги битта ўйинчига адашган қолган 10 нафар конкурс қатнашчиларини ҳам эътиборсиз қолдирмаймиз ва "Локомотив"га бефарқ бўлишмагани учун уларга ҳам чипта тақдим этамиз. Яхши биласиз, "Локомотив" ўз майдонида "Ал Садд"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этганидан сўнг жамоамизда гуруҳдан чиқиш имконияти юзага келди. Эндиликда биз учун "Ал Ҳилол"га қарши кечадиган баҳс жуда муҳим ҳисобланади. Шундай экан, мана шу беллашувда мухлислар кўмаги футболчиларимизга жуда керак. "Ал Ҳилол" - анча жиддий рақиб, лекин зўр ўйнаб уларни ҳам мағлуб этса бўлади. Ва аминмизки, "Локомотив" мухлислари бунга ишонадилар.

Изоҳ: Юқорида электрон почтаси келтирилган 10 нафар иккинчи ўрин эгаси ҳамда бир нафар ғолибни биз билан яна боғланишларини сўраймиз. lokomotiv.fans@mail.ruэлектрон почтамизга хат ёзинг ва бизга исм-шарифингиз ҳамда телефон рақамингизни қолдиринг. Шунда биз ҳам Сиз билан боғланамиз. Бизни кузатишда ва "Локомотив"га мухлислик қилишда давом этинг. Бир-биридан қизиқ конкурслар ҳали олдинда.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика