

Учрашувнинг илк дақиқасидаёқ Мексика терма жамоаси ҳужумчиси Хесус Корона ҳисобни очди. 27-дақиқада АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жованни Рейна мувозанатни тиклади. Ўйиннинг 79-дақиқасида ярим ҳимоячи Диего Лейва яна мексикаликларни олдинга олиб чиқди. Орадан уч дақиқа ўтар-ўтмас АҚШ ярим ҳимоячиси Уэстон Маккенни тарози паллаларини тенглаштирди. Қўшимча дақиқаларда эса америкаликлар ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич пеналтидан ғалаба тўпини киритди.
Шу тариқа АҚШ терма жамоаси КОНКАКАФ Миллатлар Лигаси ғолибига айланди. Учинчи ўрин учун кеган баҳсда Гондурас терма жамоаси Коста-Рикани пеналтилар сериясида доғда қолдирди (асосий вақтда 2:2, пеналтилар сериясида — 5:4).



