UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   4 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  8 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  6 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  54 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   2

Компани мағлубият ҳақида: "Бавария" икки, уч, балки ундан ҳам кўп гол уриши мумкин эди. Натижа ҳар доим ҳам адолатли бўлавермайди" Янгиликлар

Компани мағлубият ҳақида: "Бавария" икки, уч, балки ундан ҳам кўп гол уриши мумкин эди. Натижа ҳар доим ҳам адолатли бўлавермайди"

Венсан Компани "Бавария"нинг "Интер"дан (1:2) учраган мағлубияти ҳақида гапирди.

"Бугун биз кўпроқ гол уришимиз мумкин эди – икки ёки учта, балки ундан ҳам кўпроқ. Биз уларнинг ҳужумда сифатли ўйинчилари борлигини биламиз, лекин биз кўпроқ хавф туғдирдик.  

"Интер"га қарши меҳмонда ўйнаш қийинлигини биламан, лекин жароҳатлар ёки бошқа нарсалар туфайли ўзимизни олдиндан мағлуб деб ҳис қилишимиз керак деб ўйламайман. Миланда ҳам бизда имкониятлар бўлади.  

Охирги дақиқагача имкониятлар бўлди, лекин натижа ҳар доим адолатли бўлавермайди.  

Бу фақат қарама-қаршиликнинг ярми, ҳеч бир жамоа биринчи таймдан кейин 1:2 ҳисобида ютқазиб, танаффусда: "Бўлди, таслим бўламиз, уйга кетамиз", демайди. Биз ҳали ҳам Миландаги имкониятларимизга тўлиқ ишонамиз", – деди "Бавария"нинг бош мураббийи Prime Video’га берган интервьюсида.  

1/4 финалнинг жавоб ўйини 16 апрель куни бўлиб ўтади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика