Комор ороллари ТЖ дарвозасида турган ҳимоячи 6 зарбадан 4 тасини қайтарди. Бу ҳали ҳаммаси эмас
25 янв 2022 09:10
Янгиликлар
Комор ороллари ТЖ дарвозасида турган ҳимоячи 6 зарбадан 4 тасини қайтарди. Бу ҳали ҳаммаси эмас
Африка Кубоги 1/8 финалида мусобақа мезбони Камерун қийинчилик билан Комор оролларини 2:1 ҳисобида таслим этди.
Меҳмонларнинг уч нафар кипери сафда бўлмагани туфайли дарвозага чап қанот ҳимоячиси Шокир Ал Хадур (бўйи – 172 см) туришга мажбур бўлди. Салим Бен-Буана жароҳат олган бўлса, Мойад Уссейнида коронавирус аниқланган ва Али Аҳмади COVID қоидаларини бузганди.
Ал Хадур дарвоза томон йўлланган 6 зарбадан 4 тасини қайтаришга эришди. У 52 бор тўпга тегинди ва ўз жарима майдонидан 42 узатмани амалга оширди. Шунингдек, 30 ёшли футболчининг либосидаги рақамни скотч билан ўзгартиришга тўғри келди.

Қўшимчасига, Комор ороллари 7-дақиқаданоқ бир киши кам бўлиб ўйнашига тўғри келди. Жамоа сардори Нажим Абду қўполлиги учун майдондан четлатилди.
Ўхшаш янгиликлар
22:35
Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди 1
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар