UZ

Сўнгги янгиликлар

21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  0 21:25Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 3:3 (матнли трансляция)  38 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  384 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  16 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  6 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  36 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11

Комилов ва Ўринбоев гол урган баҳсда "Навбаҳор" Арманистон клубини мағлуб этди Янгиликлар

Комилов ва Ўринбоев гол урган баҳсда "Навбаҳор" Арманистон клубини мағлуб этди

Ўз ўқув-машғулот йиғинини Туркияда олиб бораётган Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси мазкур йиғин доирасидаги олтинчи назорат баҳсини бугун Арманистон биринчи лигаси вакили Ереваннинг “Уэст” клубига қарши ўтказди.

Белек шаҳридаги “Суэна” стадионида бўлиб ўтган мазкур ўйинда наманганликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Мазкур учрашувнинг 17-дақиқасида жамоамизнинг тажрибали ҳимоячиси Ғиёсжон Комилов рақиб дарвозасидан 30 метрлар чамаси узоқликдан белгиланган жарима зарбасини ажойиб тарзда амалга ошириб, ҳисобни очди – 1:0.

Урилган голдан сўнг, ҳужумкорликни янада кучайтирган Андрей Канчельскис шогирдлари 35-дақиқада ҳисобдаги фарқни янада оширишди. Маҳоратли ҳужумчи Забиҳилло Ўринбоев “Навбаҳор”нинг навбатдаги ҳужумини самарали тарзда якунлади – 2:0.

Натижада “лочинлар” танаффусга ушбу ҳисобдаги ғалаба билан чиқиб кетишди. Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа аъзоларида гол уриш учун бир қатор вазиятлар юзага келган бўлса-да, улардан самарали тарзда фойдалана олишмади. Шу тариқа наманганликлар ушбу ўйинда ютуққа эришишди.

Мазкур баҳсда "Навбаҳор" устози Андрей Канчельскис майдонга қуйидаги футболчиларни туширди: Дилшод Ҳамроев, Тоҳир Шамситдинов, Обид Жўрабоев, Ғиёсжон Комилов, Шаҳзодбек Ҳамидов, Сардор Теляков, Амирбек Жўрабоев, Аббос Ғуломов, Ҳусайн Эргашбоев, Анвар Ҳожимирзаев, Забиҳилло Ўринбоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Ислом Абдуллахонов, Миркомил Локаев, Абдулҳай Исмоилов, Руслан Болов.

“Навбаҳор” қаторасига учта дурангдан сўнг, ниҳоят, навбатдаги назорат ўйинида зафар қучди. Эслатиб ўтамиз, наманганликлар олдинги ўртоқлик баҳсларида Туркманистоннинг “Ахал” клубини 1:0, Сербиянинг “Рад” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Қозоғистоннинг “Жетису” клуби билан 1:1, Украинанинг “Колос” жамоаси билан 0:0 ва Грузиянинг “Самтредиа” клуби билан 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишганди.

“Навбаҳор” Туркияда яна 1та назорат-синов ўйини ўтказади. Мазкур ўртоқлик баҳси 20 февраль куни бўлиб ўтади. Аммо “лочинлар”нинг рақиби қайси жамоалиги ҳозирча номаълум.


“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика