Колумбия чемпионатида мухлислар футболчиларга ҳужум қилди
23 сен 2022 13:15
Янгиликлар
Колумбия чемпионатида мухлислар футболчиларга ҳужум қилди
Чоршанба куни ўтказилган учрашув 81-дақиқада тўхтатилди. "Эстадио Досе де Октубре"да кечган ўйинда асосан "Депортиво" тарафдорлари, дея маълум қилинган фанатлар футболчилар ва ходимларни оғзаги ва жисмоний ҳақорат қила бошлаган. Мингдан ортиқ томошабинлар майдонга отилди ва катта тартибсизлик келтириб чиқарди. Улар оммавий тарзда футболчиларга ҳам ҳужум қилди. Айрим ўйинчилар ўз вақтида майдонни тарк этишга улгурди, айримлари эса йўқ. “Депортиво” ҳужумчиси Тилофо Гутьерресни, энг қизиғи, ўз жамоаси мухлислари тепиб калтаклаган. Тартибсизлик оқибатида жамоа мураббийи Майер Канделонинг жароҳат олгани, маълум бўлди. Уни хавфсизлик ходимлари қутқариб олди. Сўнгра Полиция вазиятни қўлга олди.
Шундан сўнг, "Депортиво" Кали расмий баёнот бериб, келажакда шунга ўхшаш ҳодиса такрорланмаслиги учун маҳаллий ҳокимиятдан аралашишларини сўради. Клуб мухлислар томонидан қилинган зўравонлик ҳаракатларини қораламаслигини билдирди.
Фикрлар