Коло-Муани ПСЖга ўтди. У 23-рақамда ҳаракат қилади

Sherzod Nurmatov
2 сен 2023
Ҳужумчи Рандаль Коло-Муани "Айнтрахт"ни ПСЖга ўзгартирди.

Немис клуби раҳбарияти парижликларнинг таклифини бир овоздан қабул қилди. Футболчининг трансфер қиймати 95 миллион еврони ташкил этди – бу "бургутлар" учун рекорд келишув.

Футболчи 5 йиллик шартнома имзолади, у 23-рақамда ўйнайди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: psg.fr