Коке майдонга қайтишга тайёр
24 сен 2021 21:11
Янгиликлар
Коке майдонга қайтишга тайёр
"Атлетико" ярим ҳимоячиси Коке жароҳатидан тикланиб, майдонга қайтишга тайёр.
Мадридликлар сардори 25 сентябрь, шанба куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши баҳсда иштирок этиши мумкин.
Бироқ Диего Симеоне футболчининг тикланиш жараёнини инобатга олиб, уни асосий таркибга киритмаслиги мумкин.
Коке мушакларидаги жароҳати туфайли "Атлетико"нинг охирги икки ўйинини ўтказиб юборди. Сардорсиз қолган "матрасчилар" Бильбаонинг "Атлетик" клуби билан дуранг ўйнади (0:0) ҳамда «Хетафе»ни мағлуб этди (2:1).
Олти турдан сўнг "Атлетико" Испания Ла Лигаси турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа "Реал Мадрид"дан икки очкога ортда қолмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар