Коэнтрау "Реал"ни тарк этиб, "Бенфика"га ўтмоқчи

Aslanov Jasurbek
28 апр 2016, 14:16
"Реал" ҳимоячиси, ҳозирда ижара асосида "Монако" шарафини ҳимоя қилаётган Фабиу Коэнтрау "Бенфика"га қайтмоқчи.

"Реал" Коэнтрауни монегаскларга бир мавсумга ижарага берган эди ва у янги мавсум бошида "Қироллик клуби"га қайтиши керак. Аммо у жорий мавсум якунланганидан сўнг "Бенифка"га қайтмоқчи. Футболчи 2011 йилда 30 млн. еврога харид қилинган эди, аммо у испан грандида ҳеч қачон муҳим ролни ўйнамаган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: A Bola