UZ

Сўнгги янгиликлар

16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  1 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  4 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  2 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2

Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Америка" - "Гуанчжоу Эвергранд" учрашувида швециялик ҳакамлар ишлайди Янгиликлар

Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Америка" - "Гуанчжоу Эвергранд" учрашувида швециялик ҳакамлар ишлайди

Эртага клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида чорак финал ўйинлари бўлиб ўтади.
Биринчи чорак финалда Мексиканинг "Америка" ва Хитойнинг "Гуанчжоу Эвергранд" клублари тўқнаш келишади. Тошкент вақти билан соат 12:00да бошланадиган ушбу баҳсга швециялик Йонас Эрикссон бошчилигидаги ҳакамлар тайинланди. Таъкидлаш лозимки, бу ўйинда ғолиб чиққан клуб ярим финалда "Барселона"га қарши ўйнайди.

Иккинчи чорак финалда Япония чемпиони "Санфречче Хиросима" клуби Африка чемпиони Конгонинг "Мазембе" клуби билан ўйнайди. 15:30да старт оладиган баҳсда эса колумбиялик Вилмар Ролдан ҳакамлик қилади. Захира ҳаками сифатида эронлик Алиризо Фағони қайд этилган. Бу учрашув ғолиби ярим финалда Аргентинанинг "Ривер Плейт" клуби билан баҳс олиб боради.




1/4 финал
13 декабрь 12:00
"Америка" (Мексика) - “Гуанчжоу Эвергранд” (Хитой)
Бош ҳакам
: Йонас Эрикссон (Швеция)
Қанот ҳакамлари: Матиас Класуниус ва Даниэль Варнмарк (иккиси Швеция)
Захира ҳаками: Неант Алиум (Камерун)


13 декабрь 15:30
"Мазембе" (Конго) – “Санфречче Хиросима" (Япония)
Бош ҳакам:
Вилмар Ролдан (Колумбия)
Қанот ҳакамлари: Александр Гузман ва Кристиан Де Ла Круз (Колумбия)
Захира ҳаками: Алиризо Фағони (Эрон)
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика